Дунёда

Путин: АҚШ сиёсатида хатолар кетма-кетлиги давом этмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев/POOL / Фотобанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин (чапда) ва АЫШ президенти Барак Обама
Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва АЫШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
"АҚШ Ливияга кириб, хатога йўл қўйди ва шундай хатони Сурияда ҳам такрорлашига сал қолди. Америка ҳукумати ташқи сиёсатда кетма-кет хатоларга йўл қўйишда давом этмоқда, деб таъкидлади Россия президенти “жонли мулоқот” давомида.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ Ливияда хатога йўл қўйганидан сўнг, Сурияда ҳам янглишишига сал қолди, деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, сал вақт олдин Америка раҳбари Ғарб давлатлари Ливияга ўз ҳарбийларини киритганларидан сўнг, аниқ режанинг йўқлиги маълум бўлиб қолганини айтиб, президент сифатида бу ўзи томонидан йўл қўйгилан энг катта хатолардан бири бўлганини айтган эди.

Обаманинг ушбу иқрорига изоҳ берар экан, Путин АҚШ хато қилишда давом этаётганини таъкидлади. Путин, шунингдек, ушбу иқрор Обаманинг виждонли ва иродали инсонлигини билдиришини таъкидлади.
“Албатта, бу яхши. Аммо хатолар кетма-кетлиги давом этмоқда. Ахир Сурияда ҳам худди шундай хатога йўл қўйишларига сал қолди. Ҳали ҳаммаси нима билан якунланиши номаълум”, — қўшимча қилди Путин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала