Туркия Мисрнинг "жиғига тегишни" бошлади

© Sputnik / Александр Ковалев / Медиабанкка ўтишF-16 қирувчи самолёти
F-16 қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўртинчи кундирки, Туркия Миср ҳаво ҳудудини бузишда давом этмоқда. Анқара томонидан қилинаётган провокацияларга жавобан Миср Қуролли кучлари жанговор ҳолатга келтирилди ва ҳарбий ўқув-машғулотлари бошлаб юборилди, дея баёнот қилди Миср Миллий Мудофаа Бош штаби.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik, Геннадий Мельник. Туркия ҳарбий самолётлари пайшанба куни олти марта Миср ороллари устидан учиб ўтди, дея баёнот қилди Миср Миллий Мудофаа Бош штаби. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Тоска по родине - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Саудия қиролини рус мусиқаси билан кутиб олди

F-16 русумидаги иккита самолёт соат 11:33дан то 12:19га қадар икки марта Инуссес ороллари ва тўрт марта Панагия ороли устидан учиб ўтганлиги таъкидланмоқда.

Афина ҳукумати Туркия томонидан амалга оширилаётган провокациялардан ташвишдалигини билдирмоқда. Сабаби, гап ҳаво ҳудуди бузилиши ҳақидагина эмас, балки, мамлакат пиёда қўшинлари ҳарбий қисмлари жойлашган ороллар устида амалга оширилаётган парвозлар ҳақида бормоқда.

Миср Бош штаби вакилининг сўзларига қараганда, ушбу ҳолат туфайли, Миср Қуролли кучлари жанговор ҳолатга келтирилган, ҳарбий авиация ва пиёда қўшинлари иштирокида ҳарбий ўқув-машғулотлари бошлаб юборилган. Шунингдек, регионда Ҳаво Мудофаа Ҳужумига қарши тизим ҳам ишга туширилгани айтилмоқда.
Миср ҳукумати таъкидига қараганда, Туркия бунданда кенг кўламли провокацияларга бориши мумкин.

“Туркия ҳарбий самолётлари парвози 20 минг футдан баланд масофада амалга оширилиб, қисқа фурсат давом этмоқда. Айнан шу ҳолат уларни тутишда қийинчилик туғдирмоқда”, — деди Бош штаб вакили.
“Туркияда ички муаммолар пайдо бўлган тақдирда, уларни экпорт қилишга уринади. Бу қадимдан маълум, шу боис, ҳарбий кучлар бунга тайёр туриши керак”, деб таъкидлади манба пайшанба куни агентликка.

Янгиликлар лентаси
0