Миграция

Овқатдан заҳарланган ўзбекистонликларнинг аҳволи қониқарли

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишМигрант
Мигрант - Sputnik Ўзбекистон
Қурувчилик корхонаси ошхонасига озиқ-овқат маҳсулотлари чет бир фирма томонидан етказиб берлиган. Қурилиш объекти хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Телицин шу кунга қадар бундай ҳодиса умуман бўлмаган, дея таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Москва шаҳри, Ярцев кўчаси ва Рублевское шоссе кесишмасида жойлашган қурувчилар ётоқхонаси ошхонасида овқатдан заҳарланган мигрантларнинг барчаси айни вақтда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментидан олинган хабарга таянган ҳолда.

Ошхонада тушлик вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўзбекистонлик қурувчилар Москвада ёппасига овқатдан заҳарланишди

"Шаҳар касалхонасига 58 киши жойлаштирилган эди. 14 апрел, соат 10:00 ҳолатига кўра, касалхонага ётқизилганларнинг барчаси ўзларини қониқарли ҳис қилишмоқда. Тиббий ёрдам тўлиқ ҳажмда кўрсатилди”, деб хабар қилишди департаментда.

Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган ётоқхона ошхонасида 60 нафар меҳнат мигрантлари овқатдан заҳарлангани ҳақида бугун эрталаб хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала