Дунёда

Хиллари Клинтон: Россия “Европа харитасини бошқатдан чизмоқчи”

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишАҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон
АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон “Москванинг агрессив позициясини жиловлаб турган” НАТО давлатлари ўйнаётган рол ҳақида сўзлади. Собиқ АҚШ Давлат котиби альянс сақланиб қолиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik, Григорий Дубовицкий. АҚШ президентлигига номзод Хилари Клинтоннинг фикрича, Россия ўзини тажовузкорона тутмоқда ва “Европа харитасини қайтадан чизишга уринмоқда”, РИА Новости хабари асосида.

"Бу бизнинг манфаатларимизга мутлақо зид. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, агар НАТО туфайли Россиянинг тажовузкорлиги тўхтатилиб қолмаганда, бу бизга қанчага тушиши мумкин эди? НАТО ўшанда Россияга у ўта олмаслигини яхшилаб тушунтириб қўйган эди”, — деб таъкидлади у.

Клинтон ўзининг бу фикри билан НАТОнинг нақадар зарурлиги ҳамда АҚШнинг альянсга аъзолигини сақлаб қолиш муҳимлигини исботлашга ҳаракат қилди.
АҚШ собиқ Давлат котиби ушбу сўзларни Дональд Трампнинг НАТО ҳақида айтган жанжалли гапларидан сўнг бир неча кундан кейин айтди.
Гап шундаки, жиззаки миллиардер НАТО АҚШга нисбатан товламачилик қилаётгани ҳақида баёнот қилган эди. Бунга қадар эса Трамп альянсдан АҚШдан олган барча қарзларни қайтаришни талаб қилган, ва унинг бу сўзлари ҳам катта жанжални келтириб чиқарган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала