Сиёсат

Саудия Арабистони АҚШ иқтисодиётини синдириб ташламоқчи

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишСаудия Арабистони ТИВ раҳбари Адал Ал-Жубайра
Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Адал Ал-Жубайра - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонини "11 сентябр воқеаларида" айбдор деб топиб, судга тортиш имконини берувчи ҳужжатнинг АҚШ Конгрессида муҳокамага қўйилгани ушбу таҳдидларга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. САР ТИВ раҳбари Адал ал-Жубайр Вашингтонга уюштирган сафари чоғида Барак Обамага мамлакат АҚШдаги 750 миллиард долларлик активларини сотувга қўйиши мумкинлигини ҳақида огоҳлантирган, деб хабар қилмоқда РИА Новости, New York Times нашрига таянган ҳолда.

Нью-Йоркда теракт содир бўлган майдон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ Сенаторлари 11 сентябр терактларида Саудия Арабистонини айбламоқда

“Агар АҚШ Конгресси 11 сентябр воқеалари учун Саудия Арабистонини судга тортиш ҳуқуқини берадиган лойиҳани тасдиқласа, биз, АҚШдаги 750 миллиард доллар қийматига эга бўлган қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа активларимизни сотувга қўйишга мажбур бўламиз”, — дея таъкидлаган Адал ал-Жубайр.

Бундай огоҳлантиришдан сўнг, президент Барак Обама конгрессменларни ушбу қонун лойиҳасини рад этишга кўндиришга уринган. Обама бу лойиҳа туфайли АҚШ дипломатия ва иқтисодий томондан зиён кўриши мумкинлигини таъкидлаган, деб ёзади нашр

Америка раҳбари 2001 йил Нью-Йорк шаҳрида содир этилган терактлар бўйича суриштирув натижалари баён этилган ҳужжатларни оммага ҳавола қилиш бўйича қарорни 60 кун ичида қабул қилади.

Суриштирув натижасига кўра, “11 сентябр воқеаларида” Саудия Арабистонининг қўли борлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда “Ал-Қоида” террорчилик уюшмасининг камикадзе-террорчилари тўртта самолёт қўлга олиб, шулардан иккитасини Нью-Йорк рамзи бўлмиш машҳур эгизак биноларга, қолган иккитасини эса Пентагон ва, тахминларга кўра, Оқ Уй ёки Капитолийга йўналтиришган. Охирги самолётдан ташқари барчаси кўзланган манзилга етиб борган.

Тўртинчи самолёт Пенсилвания штати Шанксвилл шаҳри яқинида қулаган. 11 сентябр воқеаларида 2974 киши ҳалок бўлган, 24 киши ҳозирга қадар бедарак йўқолган, деб ҳисоблаб келинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала