Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи лойиҳаси йил охиригача якунланади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГаз ўтказувчи қувур
Газ ўтказувчи қувур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Углеводородлар бозорида нархлар пасайиб кетиши туфайли, Хитой табиий газни қувур орқали харид қилгандан кўра, суюлтирилган табиий газни харид қилишни фойдалироқ, деб билмоқда. Газ қувурининг тўртинчи тармоғи тўлиқ транзит бўлиб, ундан фақат Туркманистон гази ўтиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси 2016 йил охирига қадар "Ўзбекистон-Хитой" 4-газ қувури лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади, деб хабар қилди Sputnik агентлигига компаниядаги манба.

Газни қайта ишлаш заводи ҳудудида - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда углеводородлар нархи тушиши Ўзбекистон нефт-газ тизимига таъсир қилмади

Узунлиги 200 километр бўлган газ қувури қурилишининг умумий баҳоси 800 миллион долларга баҳоланган.
Қурилиш учун талаб этиладиган маблағнинг асосий қисми эса Хитой томонидан ажратилиши кутилмоқда. Қувур ишга туширилгач, 20 миллиард куб метр газни мижозга етказиш имконини берувчи қўшимча транспортировка қуввати яратилади.

"Бугунги кунда лойиҳа устида иш давом этмоқда, жумладан, дастлабки техник-иқтисодий асослар яратилиши бошлаб юборилган, йил охирига келиб бошлаган ишимизни якунилашни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирча фақатгина тўртинчи газ қувури тўлиқ транзит бўлиши маълум. У ердан ўзбек гази эмас, фақат Туркманистон гази ўтади", — деб таъкидлади манба.

Манбанинг сўзларига кўра, лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш углеводородларнинг бозор нархига бевосита боғлиқдир. Ҳозирги вазиятда, Хитой учун, табиий газни қувур орқали харид қилганидан кўра, суюлтирилган газни сотиб олгани фойдалироқдир.

Ўзбекистон 2007 йили Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой халқаро газ транспорт магистралига қўшилган эди. Ушбу газ қувури дунёнинг энг узун газ магистрали (7 минг кмдан узун) ҳисобаланади.
"Ўзбекнефтегаз" ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасида Asia Trans Gas қўшма корхонаси ташкил этилиб, у газ қувурининг ўзбек ҳудудидан ўтувчи 530 кмлик қисмини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш билан шуғулланади.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 2014 йилда Хитойга ташрифи чоғида, "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурининг тўртинчи тармоғини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0