Жамият

Хитойда поранинг "ўлим миқдори" белгиланди

Хитойда порахўрлик билан кураш бўйича кампания бир неча йилдан бери давом этмоқда. Си Цзиньпина ҳукумат бошига келганидан буён, ўн минглаб қонунбузар мансабдорлар жазоланди.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Хитой Олий суди ва Хитой Халқ прокуратураси коррупцияда айбланган мансабдор шахслар учун ўлим жазосини қўллаш тартибига аниқлик киритди, Синьхуа хабарига асосан.  

Бундан буён, ўлим жазоси қиймати 460 минг доллар дан кўп бўлган давлат мулкини ўзлаштириш ёки шундай миқдорда пора олиш учун белгиланади.

Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кураш Халқ республикаси биринчи котиби Си Цзиньпин давлат бошига келганидан кейин бошланди. Шундан бери минглаб амалдор шахслар партия тартиб қоидаларини бузганлиги ва коррупция учун жазоланди.

Расмий статистика маълумотларига кўра, фақатгина ушбу йилнинг январ ойида 5459 мансабдор шахслар жазоланган, бутун 2015  йил давомида эса — 50 мингдан кўп.  

ХХРда ўлим жазоси дунёнинг бошқа мамлакатларидан кўра кўпроқ қўлланилади. Бундай жазо Жиноят кодексининг 46 банди бўйича қўлланилиши мумкин.  

Баъзи манбаалар хабарига кўра Хитойда йилига беш мингга яқин киши ўлим жазоси билан жазоланади. Уларнинг асосий қисми – наркотик моддаларнинг ноқонуний олиш ёки сотиш учун ва коррупция учун. Хитойда ўлим жазоси отиш ёки заҳарли укол ёрдамида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала