Жамият

Тошкентда телефон зарядкалари билан жиҳозланган автобус бекати пайдо бўлди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишМобил гаджетларни зарядлаг ускунаси
Мобил гаджетларни зарядлаг ускунаси - Sputnik Ўзбекистон
Агар ушбу бекат шаҳар аҳолиси орасида оммавийлашса, келажакда бир неча шундай бекатлар қуриш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкентда “Ойбек” метро бекати ёнидаги автобус бекатлардан бири уяли телефонлар зарядкаси билан жиҳозланди, nuz.uz хабари асосида.

Бундан буён, автобус кутаётган йўловчилар ўз гаджетларини зарядка қилиш имкони эга бўлдилар. Ушбу зарядлаш ускуналари автобус бекатлари дизайни билан шуғулланувчи JCDecaux UZ компанияси ва пойтахтнинг фармацевтика компанияларидан бири ҳомийлигида ўрнатилган.

Ташкилотчилар хабарига кўра, синов тариқасида ўрнатилган ушбу зарядкали автобус тўхташ жойи оммавийлашиб кетса, келажакда Тошкентда бир неча шундай бекатлар қуриш кўзда тутилган. Лойиҳанинг асосий муаммоси, бу — ускуналарнинг хизмат қилиш муддати ва уларни кўча безориларидан ҳимоя қилиш масаласи бўлиб қолмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала