Иқтисод

Ўзбекистон ТАПИ ва Набукко лойиҳаларига қўшилишни режалаштирмаган

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишМагистрал газ ўтказиш тизими бўлаги
Магистрал газ ўтказиш тизими бўлаги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон нефт ва газ саноатининг экспорт вазифаларини Шарқий ҳамда Россия йўналишидаги газ қувурлари амалга оширмоқда. Республика Хитой йўналишида экспортни ривожлантириш ниятида.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий газ транспорт тизимини Набукко ва ТАПИ лойиҳаларига улашни режалаштирмаган, деди “Ўзнефтегаз” вакили Sputnik мухбирига.  

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ҳозирги иқтисодий вазиятда, нефт ва газ соҳасининг бир неча устувор йўналишлари бор. Масалан, суюлтирилган углеродли газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.

Халқаро газ узатиш тизимларига уланиш масаласига келсак, яқин келажакда асосий фаолият, шарқий йўналишда – Хитой томонга қараб олиб борилади. Гап “Ўзбекистон – Хитой” тўртинчи газ қурвури қурилиши ҳақида кетмоқда.  

“Биз ҳозирча ТАПИ ва Набукко лойиҳаларига қўшилишни режалаштирганимиз йўқ. Бизнинг экспорт имкониятларимиз Шарқий ва Россия йўналишида бўлган газ қувурлари орқали тўлиқ ишлатилмоқда. Келажакда Хитой йўналишидаги оқимларни кенгайтирмоқчимиз. Режалаштирилаётган тўртинчи газ қувуридан ўзбек гази эмас бошқа мамлакат гази ўтади”, — деди компания вакили.  

ТАПИ лойиҳаси Туркманистон газини Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга еткизиб бериши керак. Уни ишга тушириш 2017 йилга мўлжалланган.

Набукко лойиҳаси эса Туркманистон ва Озарбайжон газини Европа Иттифоқи мамалкатларига, асосан Австрия ва Германияга еткизиб беришни кўзда тутган. Унинг қуввати йилига 32 млрд кубометрни ташкил қилади.  

“Ўзбекнефтегаз” қуввати йилига 60-70 миллиард кубометр газ қазиб олиш имконини беради. 2020 йил охиригача компания бир неча лойиҳаларни ўзлаштиришни режалаштириган. Бунинг натижасида газ қазиб олиш қуввати 8,5 млрд кубометрга, транспорт қилиш қуввати 21 миллиардга ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қуввати 361 минг тоннага ошади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала