Нефт нархи ошмоқда, доллар - тушмоқда

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишБиржа ходими иши
Биржа ходими иши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Brent маркали нефт нархи 2015 йил декабридан бери биринчи марта $45 дан ошди, АҚШ доллари қиймати эса ноябрдан бери биринчи марта 65 рублдан пастга тушди.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Дунё биржаларида нефт нархи ўсиши давом этмоқда. Brent маркали нефт нархи 2015 йил декабридан бери биринчи марта баррелига  $45 дан ошди, РИА Новости хабарига асосан.

Brent нефтига июнь ойига сотилган фьючерслар нархи 2.5 % га ўсиш кўрсатди.  WTI маркали нефт нархи эса 2,38 % га ўсиб 43,48 $ ни ташкил қилди.

Шу билан бир вақтда Москва валюта биржасида АҚШ доллар нархи туша бошлади. Доллар қиймати нефтга бевосита боғлиқлиги кўпчиликка яхши маълум. Бугун доллар 2015 ноябридан бери биринчи марта 65 сўмдан пастга тушди.

 

Янгиликлар лентаси
0