Жамият

Ушбу воқеа жамиятда кўнгилчан одамлар ҳалиям кўплигини кўрсатди

© vk.com11 ёшли мактаб ўқувчиси Степан Савельев
11 ёшли мактаб ўқувчиси Степан Савельев - Sputnik Ўзбекистон
Синфдошлари устилан кулган 11 ёшли Стёпа Савельевни ижтимоий тармоқлар орқали минглаб одамлар қўллаб қувватлашди ва унга ўзига ишонч орттиришига ёрдам беришди.

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik.  РИА Новости хабарига кўра, NASA астронавти Дэн Бербанк Россиялик мактаб ўқувчиси 11 ёшли Стёпа Савельевга интернет орқали салом йўллади ва унинг “ВКонтакте”даги саҳифасига “лайк” қўйди.  

Келинг, воқеани бошидан айтиб берайлик, 18 апрел куни Стёпанинг онаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бундай деб ёзган эди:

“Дўстлар, мен камдан кам бирор нарса сўрайман, лекин ҳозир ёрдамингиз керак. Менинг катта ўғлим Стёпа Савельев 11 ёшда. Ўзи бироз соддароқ, лекин жуда кўнгилчан яхши бола.

Бугун мактабда синфдошлари “ВКонтакте”даги саҳифаси учун унинг устидан кулишибди. Стёпа  ўзининг саҳифасига, динозаврлар суратлари ва компьютер ўйинлари суратларини қўйган экан. Болалар унга “Сенга ҳеч ким ҳатто лайк ҳам қўймаган, сен лузер”, — деб уни мазах қилишибди. Стёпа бундан жуда хафа бўлди, йиғлаб юборадиган даражада.

Илтимос, кимда “ВКонтакте”да саҳифаси бўлса, кириб Стёпанинг саҳифасига лайк қўйинглар. Сизлардан жуда миннатдор бўлардим. Рахмат”.

Ушбу мурожаатнома турли гуруҳлар орасида жуда оммавийлашиб кетди. Минглаб одамлар Стёпанинг саҳифасига кириб унга яхши сўзлар билан далда беришди, унинг динозаврлар билан қизиқишини қўллаб қувватлади.  

Айни пайтда Стёпа Савельевнинг дўстлари сони 13000 кишидан ошди, унинг хабарларига қўйилган лайклар сони эса 26 мингда ошди. Россияниинг Москва 24, РЕН ТВ, Подмосковье 360, Lifenews телеканаллари Стёпа ҳақида репортажлар суратга олишди. Mail.ru ва Google компаниялари Стёпани ўз офисларига таклиф қилиб совғалар беришди.

Умуман айтганда, ушбу воқеадан кейин Стёпанинг ҳаёти бутунлай ўзгарди. Унинг онаси Светлана Строганова бўлса ўзининг оддийгина илтимосига шунча кўп одам жавоб беришини ҳечам кутмаган экан ва бунга ҳалигача ишонгиси келмайди.

Жамият фикрини ўрганувчилар эса, ушбу воқеадан хулоса қилиб, яна бир бор — инсоният қалбининг чуқур-чуқур бурчакларида ҳамжиҳатлик ва кўнгилчанлик ҳис-туйғулари ҳалиям ҳаёт эканлигини айтишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала