Жамият

Россия ФХХ чет эл разведкаларининг 80 ходими фаолиятига чек қўйди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишРоссия ФСБ хизмати ўқув машғулотлари
Россия ФСБ хизмати ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Федерал Хавфсизлик хизмати мамалкатда террорчилик хавфини камайтиришга катта ҳисса қўшди. 350 дан зиёд чет эл разведкалари агентлари ва шубҳали кишилар қўлга олинди, деди Путин.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати 80 дан ортиқ чет эл махфий хизматлари ходимлари фаолиятини чеклади ва бундан буён ҳам ушбу йўналишда иш олиб боришни давом эттиради, РИА Новости хабарига асосан.

Контрразведка йўналиши бўйича, чет эл разведкаларининг 80 ходими фаолияти чекланди ва улар билан алоқада бўлган 350 та агентлар ва ҳуқуқни бузган шахслар аниқланди.

"ФХХнинг кетма-кет ва тартибли иши туфайли  террорчилик хавфини камайтиришга муваффақ бўлинди. Ушбу йўналишда кейинчалик ҳам пухта ва кетма-кет иш фаолиятини давом эттириш керак", - деди Владимир Путин ФХХ офицерлари билан бўлган учрашувда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала