Дунёда

Сурия Бош вазири террорчиларни ким қуроллантираётганини айтди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишЖангарилардан озод қилинган Палмира шаҳрида Сурия байроғи ўрнатилди
Жангарилардан озод қилинган Палмира шаҳрида Сурия байроғи ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони, Туркия, Қатар, Франция ва Буюк Британия Сурия халқининг иқтисодий имкониятларини йўққа чиқаришга ва САРни “қолоқ давлат” мақомигача туширишга уринмоқда, деб баёнот қилди Воил ал-Халқий.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Саудия Арабистони, Туркия, Қатар, Франция и Буюк Британия Сурия инфратузилмаси ва иқтисодиётини барбод қилмоқчи. Улар террорчиларни айнан шу мақсадда қуроллантиришмоқда, дея баёнот қилди Сурия Бош вазири Воил ал-Халқий РИА Новостига берган интервьюсида.
"Бугун биз, Саудия Арабистони, Туркия ва Қатар, шунингдек, Буюк Британия ва Франция сингари ғарб давлатларида Суриядаги сиёсий жараённи яхши томонга ўзгартириш истаги йўқлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Улар можарони ҳал қилиш ўрнига террорчилик фаолиятининг янада кенгайишига ҳисса қўшмоқда”, — деди ал-Халқий.

Сурия президенти Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Асад: Сурия урушдан 200 миллиард доллар зарар кўрди

Сурия Бош вазирининг сўзларига қараганда, ўтган ҳафтада Туркия чегарасидан Суриянинг Алеппо ва Идлиб провинцияларига беш мингдан зиёд жангарилар кириб келган.
"Бундан ташқари, бу давлатларнинг барчаси Сурия инфратузилмасини янада барбод қилиб, сурияликларнинг иқтисодий имкониятларини чеклаб қўймоқчи ва республикамизни “қолоқ давлат” даражасигача турирмоқчи”, — қўшимча қилди у.
"Аммо, Сурия Қуролли кучлари, халқимиз, Башар Асад бошчилигидаги ҳукуматимиз, шунингдек, биринчи навбатда Россия Федерацияси, шахсан президент Владимир Путин туфайли улар ғалаба қозона олмади. Уюшган ҳолда қаршилик кўрсатганлигимиз Суриянинг мағлубиятга юз тутишига йўл қўймади. Биз халқаро террорчиликка, биринчи навбатда, “Жабҳат ан-Нусра” ва “Ислом давлати”га қарши кураш олиб бормоқдамиз”, — деб таъкидлади Сурия Бош вазири.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала