АҚШ десантчилари уч зирҳланган машинани самолётдан ташлаб юборишди

© Александр Копысов"Хаммер" автомобили
Хаммер автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германиянинг Хоэнфельс шаҳри яқинида ўтказилаётган ўқув машғулотлари вақтида АҚШнинг 173 ҳаво-десант бўлинмаси уч зирҳланган машинасидан самолётдан ерга қулаб тушиши видеолавҳаси.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. АҚШнинг 173 ҳаво-десант бўлинмаси, самолётдан парашют билан ташлаш вақти уч зирҳланган  Хаммердан (Humvee) айрилди, РИА Новости Tactical Air Network хабарига асосан.

Зирҳланган автомобиллар Германиянинг Хоэнфельс шаҳри яқинидаги АҚШ ҳарбий базасида самолётдан десант қилинаётган вақтда парашютининг ипи узилиб кетган ва машиналар тўғридан-тўғри келиб ерга урилган. Ушбу полигонда АҚШ иттифоқчи давлатлар ҳарбийлари ҳаво десанти ва танк манёврлари машғулотлари ўтказиб туришади, дейди Foxtrot Alpha блоги.

АҚШнинг 173 чи ҳаво-десант бўлинмаси Европада энг жангга қобилиятли бўлинма ҳисобланади ва доимий равишда Шарқий Европа ҳудудидаги ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашиб келади.

Ушбу бўлинма инструкторлари Литва, Латвия ва Украина аскарларини таёрлаш билан шуғулланиб келади.

АҚШ инструкторлари ушбу мамалкатларда бўлган вақтларида ўзларининг  ғайриоддий хулқ-атвори билан жамоат назарига тушишган эди. Улар жамоат жойларда бетартиблик уюштириш, ароқ ичиб тартиб қоидани бузиш каби ишларни амалга оширган. Латвияда АҚШ денгизчилари ўзларини шу каби “яхши томондан” кўрсатишганидан кейин Вентспилс шаҳри мэри Айварс Лембергс улар ўзларини “тўнғиздек” тутди, — деган эди.

Янгиликлар лентаси
0