Россия мигрантлар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтишФМС ноқонуний мигрантларни қўлга олди
ФМС ноқонуний мигрантларни қўлга олди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Россияга мигрантлар "оқиб" келаётганининг ажабланарли томони йўқ, улар топаётган пул баъзи бир давлатлар учун "бюджет кўрсаткичи" бўлиб хизмат қилади", деб таъкидлади Россия Давлат Думаси депутати Михаил Старшинов.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Дунёда мигрантлар энг кўп қайд этилган давлатлар учлигида Россия учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни – АҚШ, иккинчи ўринда эса Германия эгаллаган, Миграция бўйича халқаро ташкилот баёноти асосида.

ФМС рейди. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ноқонуний мигрантларга "ов" бошланди

Ҳисоб-китобларга кўра, айни вақтда Россияда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари сони 11,9 миллионни ташкил этади. АҚШда бу кўрсаткич – 46 миллион, Германияда эса – 12 миллиондир.

Россия Давлат Думаси Миллатлар масалалари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Михаил Старшинов Sputnik радиоси эфирида Россия мигрантлар учун энг севимли ва қулай жой бўлиб қолаётганига ажабланмаса ҳам бўлади, дея таъкидлади.

"Яқиндагина мигрантлар сони 11 миллионлиги айтилган эди, инқирозга қарамай, бу кўрсаткич бир оз ортгани гувоҳи бўлиб турибмиз. Аммо, фикримча, бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Мигрантларнинг аксарият қисмини Ўрта Осиёликлар ташкил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, уларнинг деярли барчаси ихтисосга эга эмас. Россияда мигрантлар топаётган пул баъзи бир давлатлар учун “бюджет кўрсаткичи” бўлиб хизмат қилади", деди Михаил Старшинов.

Бундан бир кун олдин Думада чиқиш қилган Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Европага мигрантлар оқими жадаллашуви туфайли миграция қонунчилигини янада кучайтиришни таклиф қилган эди.

Михаил Старшиновнинг фикрича, мигрантлар масаласида Россия ўз миллий манфаатидан келиб чиққан ҳолда иш кўрмоғи керак.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: миграция масаласида назорат кучайтирилиши шарт

“Назаримда, шу кечаю-кундузда бизга ким керак, ўша керакли одамларнинг сони қанча бўлиши кераклигини яхши англаб олишимиз ва уларни назорат қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўришимиз керак. Бундан ташқари, Россия Федерациясининг миллий манфаатлари мураккаб вазиятда қолган қўшниларга ёрдам беришдек эзгу мақсаддан-да устун туриши лозимлигини унутмаслигимиз шарт”, — деди Дума депутати.

Янгиликлар лентаси
0