Жамият

Тошкент аэропортида бизнес-классда учувчи йўловчилар учун янги кутиш зали очилди

© Uzbekistan airwaysАэропортнинг янги зали - Business Lounge "Uzbekistan airways"
Аэропортнинг янги зали - Business Lounge Uzbekistan airways - Sputnik Ўзбекистон
Кутиш зали 160 ўринга мўлжалланган бўлиб, йўловчилар ва юкларни рўйҳатдан ўтказиш учун жаҳон стандтартларига жавоб берадиган техник жиҳозлар билан таъминланган. Қулайликлардан яна ўйингоҳдан иборат она ва бола хонаси, ювиниш хонаси, тиббиёт пунктини санаб ўтиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. “Тошкент” халқаро аэропортида амалга оширилган таъмирлаш ишларидан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва бошқа авиакомпанияларнинг бизнес-классда учувчи йўловчилар учун мўлжалланган янги Business Lounge “Uzbekistan airways” кутиш зали ишга туширилди.

Янги Business Lounge “Uzbekistan airways” лойиҳаси архитектуранинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган. Кўркам кутиш зали 160 ўринга мўлжалланган. Энг муҳими, йўловчилар учун турли қулайликлар яратилган: ўйингоҳдан иборат она ва бола хонаси, ювиниш хонаси, тиббиёт пункти ва божсиз савдони амалга оширувчи дўконни бунга мисол келтириш мумкин.

© Uzbekistan airwaysПри разработке дизайна нового Business Lounge «Uzbekistan airways» были учтены новейшие архитектурные тенденции и технологии.
При разработке дизайна нового Business Lounge «Uzbekistan airways» были учтены новейшие архитектурные тенденции  и технологии. - Sputnik Ўзбекистон
При разработке дизайна нового Business Lounge «Uzbekistan airways» были учтены новейшие архитектурные тенденции и технологии.
Турли таомлар ва ичимликларни таклиф этувчи шинамгина кафе-бар ҳам йўловчилар хизматида.

Бундан ташқари, ўз учиш соатларини кутаётган йўловчилар юмшоқ мебелларда катта ҳажмли телеэкранлардан, бепул Wi-Fi хизматидан ва мунтазам равишда янгиланиб туриладиган матбуот нашрларидан фойдаланишлари мумкин.

В новом зале ожидания есть все для комфорта пассажиров.
В новом зале ожидания есть все для комфорта пассажиров. - Sputnik Ўзбекистон
В новом зале ожидания есть все для комфорта пассажиров.

Янги Business Lounge “Uzbekistan airways”да имконияти чекланган йўловчилар учун алоҳида шароитлар яратилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлар сонининг ошишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала