Каримов: Ўзбекистон Россияга мева ва сабзавот етказиб беришда Туркиянинг ўрнини боса олади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2016 йилда мева ва сабзавотлар етиштиришни 4,5 миллион тоннага кўпайтирмоқчи. Агар бу шартнома узоқ муддатли бўлса, Россияни мева ва сабзавотлар билан таъминлашга имкониятимиз етарли деб таъкидлади Президент Ислом Каримов.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россияга мева ва сабзавотлар етказиб бериш борасида Туркиянинг ўрнини боса олади, дея баёнот қилди  Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов.

"Ҳақ гапни айтайлик: Туркия маълум бир сабабларга кўра, бугунги кунда, Россияга мева ва сабзавотларни етказиб бера олмайди. Мева ва сабзавотлар етказиб берилиши тўхтатилишининг жиддий сабаблари мавжуд. Айтингчи, ахир Ўзбекистонда мева ва сабзавотлар кам етиштириладими?” – деди Ислом Каримов Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралар якунида.

"Ўзбекистон 2016-йилда мева ва сабзавотлар етиштиришни 4,5 миллион тоннага кўпайтирмоқчи. Агар бу шартнома узоқ муддатли бўлса, Россияни мева ва сабзавотлар билан таъминлашга имконимиз етарли”, деб қўшимча қилди Ислом Каримов.

Янгиликлар лентаси
0