"Восточный" космодромидан учирилган биринчи ракета спутникларни орбитага чиқарди

© Sputnik / Igor Ageyenko / Медиабанкка ўтиш"Союз-2.1а" ракета-ташувчи "Восточный" космодромида
Союз-2.1а ракета-ташувчи Восточный космодромида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Союз-2.1а ракета ташувчиси, Ломоносов, Аист-2Д ва SamSat-218 спутникларини орбитага муваффақиятли чиқарди.

 

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. “Роскосмос” хабарига кўра, Союз-2.1а ракета ташувчиси бортида бўлган барча спутниклар орбитага қичарилди. Космик аппаратлар “Волга” олиб чиқиш блокидан муваффақиятли ажратилди.

Ер орбитасига Россиянинг "Аист-2Д", "Михайло Ломоносов" илмий тадқиқот спутниги, ва SamSat-218Д наноспутниклар чиқарилган.

"Аист-2Д" оғирлиги 531 килограм бўлган ушбу спутникка камдан-кам учрайдиган объектив ўрнатилган. У ер шарини суратга олганда 1,5 метргача бўлган масофани аниқ кўрсатиши ва сурат кенглиги 40 км гача бўлга масофани қамраб олиши мумкин. Ушбу спутник илмий тадқиқот ва долзарб масалаларни ҳал қилиш учун ишлатилади.

"Михайло Ломоносов" илмий текшириш аппарати бўлса, ректаларга хавф туғдирадиган коинотдаги турси нур тарқалиш ҳолатларини ўрганиш имконини беради.

SamSat-218 наноспутниги бўлса, Самара давлат аэрокосмик университети талабалари ва ўқитувчилари томонидан махсус ускуна ёрдамида яратилган. Тажриба муаллифлари спутникка махсус мобил ускуна ёрдамида “телефон қилиб” керакли маълумотларни олади.

“Восточный” космодроми Амурск вилоятининг Циолковский (олдинги Углегорск) шаҳри яқинида 2012 йилдан қурилишни бошлаган. Бу биринчи миллий фуқаро космодроми бўлиб, у Россиянинг коинотга мустақил чиқишини таъминлаши керак. “Восточный” космодромининг ютуғи шундаки, у ердан учирилган ракеталар Россиянинг ёки бошқа давлатларнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудудлари устидан учиб ўтмайди, ракетанинг ажралиб ерга қулайдиган қисмлари одам кам яшайдиган ҳудуларда ва бетараф сув ҳавзаларида жойлашган.

Келжакда Восточный йилига 8-10 ракета учириш даражасига чиқиши керак. Экипажли ракеталар учириш 2023 йилдан кейинга мўлжалланган.

 

Янгиликлар лентаси
0