Жамият

Самарқанд жамоат транспортларида 1 майдан бошлаб жетонлар жорий этилди

CC BY 2.0 / Francisco Anzola / Bus station in SamarkandВокзалдаги автобуслар, Самарқанд шаҳри
Вокзалдаги автобуслар, Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокими бу ҳақдаги қарорни 20 апрелда имзолади.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2016-йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар воситасида ташкил этилади, деб хабар қилмоқда "Самаркандский вестник" нашри.

Самарқанд вилоят ҳокими бу ҳақдаги қарорни 20 апрел куни имзолади.

"2016 йил 1 майдан бошлаб, Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этилади", — дейилган Қарор матнида.

Жетонлар сотилишини амалга ошириш учун шаҳар ҳудуди бўйлаб махсус шохобчаларни ташкил этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader