Аграр университети олимлари 2 килограмм оғирликка тенг лимон навини яратишди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРегионлараро ўтказилган 13 ярмарка. Свердловск
Регионлараро ўтказилган 13 ярмарка. Свердловск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги технология асосида етиштирилган лимон кўчати тўрт йилда ҳосилга киради.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган IХ Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркасида Тошкент давлат аграр университети олимлари томонидан яратилган янги лимон нави тақдим этилди, деб хабар қилмоқда uz24.

Янги лимон нави жуда ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Оддий усулда лимон кўчати кўпайтирилганда у беш йилда ҳақиқий ҳосилга киради. Янги технология асосида етиштирилган лимон кўчати эса тўрт йилда ҳосил беради. Меваларининг биттаси 1-2 килограмм бўлади.

Одатда бир гектар лимонзордан ўртача 40-45 тонна ҳосил олинса, ушбу навдаги лимон гектарига 70-75 тонна ҳосил бериши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0