Одессага “Азов” батальонининг 300 жангчиси етиб келди

© Sputnik / Александр Полищук / Медиабанкка ўтишОдессадаги тартибсизликлар
Одессадаги тартибсизликлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ хабарига кўра, намойишчилар тажовузкорона ҳаракат қиладиган бўлса - ҳуқуқни сақлаш органлари вакилларига қурол ишлатиш ҳуқуқи берилган.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Одессага Мариуполдан “Азов” батальони жангарилари етиб келди, деб хабар берди Михаил Саакашвили ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

"Украинская правда" нашри олдинроқ миллий гвардиячилар Одессага йиғилиб кела бошлаганини хабр берганди. Уларда енгил зирҳланган машиналар борлиги ҳам хабар қилинган эди. Жангчилар “Азов” баталони аъзолари эканлиги таъкидланмоқда.

“300 киши аллақачон етиб келди, яқин орада қолганларни кутаяпмиз”, — деб вазиятга изоҳ берди Одесса губернатори Саакашвили.

Украина ИИВ хабар беришига кўра, ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари намойишчиларнинг тажовузкорона ҳаракати вақтида қурол ишлатиш ҳуқуқига эга. Вазир маслаҳатчиси Зорян Шкирякнинг сўзларига қараганда, бўлинмалар тўлиқ  жангговор таёргарлик ҳолатига келтирилган.

“Азов” полки жангчиларининг айтишига қараганда полк Одессага ўқув машғулотлари ўтказиш учун келган. Шу билан бир вақтда полк вакили ҳар қандар мураккаб буйруқни бажаришга таёр эканлигини хабар қилмоқда.  

Бироз олдин Саакашвили, Украина президенти Петр Порошенко Одессага қўшимча мингга яқин полиция ходимларини киритиш ҳақида бўйруқ берганини таъкидлаб ўтган эди. Кейинроқ эса, Зорян Шкиряк ушбу гапларни бекор деб, “ваҳимани бас қилишга” чақирган эди.

Одессада вазият 2014 йилнинг 2 майида бўлиб ўтган фожеанинг икки йиллиги арафасида, мураккаблашди. Ўшанда, янги ҳукуматга қарши бўлган намойишчилар Куликово майдонида чодирлар тикиб узоқ вақт намоиш ўтказишга киришишди. Кейинроқ тинч намойиш жанжалга айланиб кетди. Ҳукуматга қарши намойишчиларнинг бир қисми Профсоюзлар уйида яширинишди. Радикал миллатчилар бинони ўраб олиб уни ёқиб юборишди. Оқибатда 48 киши қурбон бўлди ва 250 киши жароҳатланди. Ушбу  иш юзасида Украинада ҳали ҳам суд бўлгани йуқ. 

© Sputnik / Александр Полищук / Медиабанкка ўтишБеспорядки в Одессе
Беспорядки в Одессе - Sputnik Ўзбекистон
Беспорядки в Одессе

 

 

Янгиликлар лентаси
0