Жамият

Москвада экстремистик ташкилотларга ёлловчи шахс қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишФХХнинг антитеррор ўқув-машғулотлари
ФХХнинг антитеррор ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
23 ёшли гумон қилинаётган шахс турар жойида экстремистик адабиёт, портловчи мосламалар, граната ва қурол-яроғ топилган.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия ФХХ ходимлари Москвада Ўрта Осиё ва Кавказдан келганларни ёлловчи банданинг бошлиғини қўлга олди, ИИВ расвий вакили Ирина Волк хабари асосида.

“У Москвада Ўрта Осиё ва Кавказдан ҳудудидан келганларни ёллашда гумон қилинмоқда. Ёланганлар халқаро диний-экстремистик гуруҳлар таркибига қўшилган. Ундан ташқари, қўлга олинган этник гуруҳ аъзолари ноқонуний ҳаракатларда иштирок этган”, — деди Волк.

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари 23 ёшли гумон қилинаётган шахснинг Москва яқинидаги Химки туманидаги уйидан таъқиқланган экстремистик адабиёт, портловчи моддалар, жанговор гранаталар ва қурол-яроғ топишган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader