Жамият

Фарғона вилоятида қалбаки пул "усталари" қўлга олинди

Фарғона вилоятида 100 дона қалбаки 5000 сўмлик қийматига эга пуллардан халос бўлишга уринган "ишбилармонлар" қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан Бувайда туманидаги савдо шахобчаларидан биридан ёнилғи-мойлаш махсулотларини харид қилиб, 100 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган номаълум шахслар аниқланиб ушланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Улар Учкўприк туманида яшовчи 27 ёшли ва 24 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader