Дунёда

Сурияда террорчи гуруҳлар Алеппога ҳужум қилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишСуриянинг Алеппо шаҳридаги вазият
Суриянинг Алеппо шаҳридаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужум олдидан жангарилар шаҳарнинг аҳоли яшайдиган қисмини ракеталар ёрдамида ўққа тутишди. Бир неча снарядлар Даббит касалхонасига келиб тушди. 20 киши қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 мая — Sputnik, Михаил Алаеддин. Сурия қуролли кучлари ва кўнгиллилар “Жабҳат ан-Нусра”нинг Алеппога ҳужумини қайтармоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Хабарга кўра, террорчилар ва уларнинг иттифоқчилари Алеппо шаҳрига илмий шаҳарча томонидан ҳужум бошлаган. Сурия қуролли кучларига мамалкат ҳарбий ҳаво кучлари ёрдам бермоқда.

Ҳужум олдидан жангарилар шаҳарнинг аҳоли яшайдиган қисмини ракеталар ёрдамида ўққа тутишди. Бир неча снарядлар Даббит касалхонасига келиб тушди. 20 киши қурбон бўлди.

Эслатиб ўтамиз сурияда “тинчлик режими” 27 февралдан бери амал қилмоқда. Ушбу режим “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” ва БМТ томонидан террорчи деб топилган бошқа жангари гуруҳларига таалуқли эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала