Ўзбекистонда 130,5 млн $лик болалар тиббий маркази қурилмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишШифохона.
Шифохона. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги марказда йилига 1,5 мингта жарроҳлик амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 2016-йилнинг иккинчи ярмида 130,5 миллион доллар қийматга эга болалар тиббий маркази қурилиши бошланади, деб хабар қилинган сешанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида.
Ҳужжатга кўра, ҳукумат апрел ойининг охирида Тошкентда қурилиши режалаштирилган, 280 ўринга мўлжалланган, тўртинчи даражали кўп тармоқли болалар касалхонасининг қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоботини тасдиқлаган. Янги тиббий марказ йилига 1,5 минг жарроҳлик операциясини амалга оширади.

Дастлаб бу лойиҳани 2015 йилда амалга ошириш режалаштирилган эди. Амалга оширилиши муддати — икки йил.

Қурилишнинг молиялаштириш ишлари 2014 йилда Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди  (EDCF)  томонидан тақдим этилган 102,8 миллион доллар ҳажмдаги ҳамда Ўзбекистон томондан — 27,7 миллион доллар пул воситаси орқали рўёбга чиқарилади.
Лойиҳага биноан, шифохона жаҳон стандартларига жавоб берувчи юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланади, мутахассислар Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида малака ошириши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0