Лавров: Россия ҲКК Сурияда мавжуд экан, Туркия у ерда уруш бошлашга ботинолмайди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишСурияда Россия томонидан амалга оширилган авиазарбалар
Сурияда Россия томонидан амалга оширилган авиазарбалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда Россия Ҳарбий-космик кучлари мавжуд экан, хавфли ўйин бошлашга жазм қиладиганлар топилишига шубҳам бор, деб таъкидлади Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучлари Сурияда мавжуд экан, у ерда кимдир уруш бошлашга ботина олишига Москва шубҳа билан қарайди, деб таъкидлади Россия ТиВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Туркия АҚШга иттифоқдош бўлганидай, Асад Россияга иттифоқдош эмас

"Сурияда Россия Ҳаво-космик кучлари бор экан, кимдир хавфли ўйин бошлашга, провокация уюштиришга жазм қила олади, деб ўйламайман”, — деди Лавров журналистларнинг "Сурия шимолида Туркия ёки Саудия Арабистони ер устида операция амалга ошириши хавфи мавжуд эмасми", деган саволига жавоб қайтарар экан.
2015-йил 30 сентябрдан бошлаб, Россия Сурия президенти Башар Асад талабига биноан, САРда террорчилар объектлари бўйлаб авиазарбаларни амалга оширишни бошлаган эди. Россия президенти Владимир Путин жорий йилнинг март ойида Ҳарбий-космик кучларнинг асосий қисмини Суриядан олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор, Сурия бўйича Россия ўз олдига қўйган масалалар муваффақиятли ечим топгани билан изоҳланди.

Янгиликлар лентаси
0