Лавров Туркия “Су-24” можароси такрорланмайди, турклар буни яхши билади

© AP Photo / U.S. Navy Су-24 самолёти
Су-24 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Су-24" сингари "кутилмаган" ҳодисалар рўй бермаслиги учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилган, деб таъкидлади Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 2015 йилнинг ноябр ойида Туркия томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётининг уриб туширилиши каби ҳодисанинг такрорланиши мумкин эмас, бунинг учун барча чора-тадбирлар кўрилган, дея баёнот берди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида.

Сурияда Россия томонидан амалга оширилган авиазарбалар - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Россия ҲКК Сурияда мавжуд экан, Туркия у ерда уруш бошлашга ботинолмайди

"Биз битта провокацияга дуч келдик. Ва бу борада берадиган баҳомиз аниқ — Туркия раҳбарияти жиноят ва хатога қўл урди, бу эса, оддий жиноят содир этишдан кўра ёмонроқ. Ҳозир, албатта, бундай бўлиши мумкин эмас, чунки, ҳар қандай кутилмаган ҳодисанинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилган. Ва, турклар, буни яхши билади”, — деб таъкидлади Лавров.

Янгиликлар лентаси
0