Хитойда 31 бармоқли болакай туғилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЧақалоқ
Чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Хунань провинциясида қўлларида 15та, оёқларида эса 16та бармоқларга эга болакай дунёга келди.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Болакайнинг ҳар бир қўлида иккитадан кафти бўлиб, бош бармоқлари эса мавжуд эмас, РИА Новости хабарига кўра.

Болакайнинг ота-онаси жарроҳлик учун 30 минг доллар тўплашга ҳаракат қилишмоқда. Интернет орқали улар 6 минг доллар йиғишга муваффақ бўлдилар. Зарур маблағ тўплангач, шифокорлар болакайга бош бармоқларни яратиши керак. Бош бармоқларсиз киши предметларни тута олмайди.
Худди шундай аномалиялар билан туғилган машҳурлар қаторида Опра Уинфри ва Холли Беррини санаб ўтиш мумкин. "Рекорд" натижа эса ҳиндистонлик Акшат Саксенага тегишли, у умумий ҳисобда 34та бармоққа эга — еттитадан қўлида ва ўнтадан оёқларида.

Янгиликлар лентаси
0