Жамият

Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар бошланди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сайловлар май - июн ойларида бўлиб ўтади. Сайлов давомида 10 мингга яқин маҳаллий ўзини ўзи бошқарув қўмиталари раислари ва уларнинг ёрдамчилари сайланади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловлари ҳар 2,5 йилда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий ўзини ўзи бошқарув қўмиталари раҳабарларини сайлаш бўйича икки ойлик марафон бошланди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Бугунги кунда бутун республика бўйлаб 9764 маҳалла қўмиталари фаолият юритмоқда. Ушбу сайловда қўмита раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайланади.

“Сайловлар демократик ва очиқ тарзда бўлиб ўтмоқда. Фуқаролар раислар сайлови қай тарзда бўлиб ўтишини мустақил ҳал қилишади. Овоз бериш очиқ ёки яширин тарзда бўлиб ўтиши мумкин. У ёки бу қарор овозлар сонига қараб қабул қилинади. Сайланаётган ҳар бир номзод, маҳалла аъзолари олдида нутқ сўзлаб ўзининг режаларини ва амалиёт дастури ҳақида айтиб бериши керак”, — дейди журналистларга Кенгаш Сенати комиссияси ишчи гуруҳи раҳбари Толибжон Мадумаров.  

Бу йилга сайловлар май-июнь ойларида бўлиб ўтади. Номзодар сайлашда махсус намунага кўра таёрланган бюллетенлардан фойдаланилади.

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида ўзини ўзи бошқариш органлари ташкил қилинган.  Маҳалла – ўзини ўзи бошқариш тизимининг муҳим ижтимоий органига айланди. Одатда маҳалла бир қишлоқ ёки бир мавзе (шаҳарларда) доирасида ташкил қилинади. Маҳалланинг асосий аҳолиси —  узоқ вақтдан бери бир ҳудудда яшайдиган  ва бир-бирни яхши танийдиган фуқаролардан иборат бўлади. Қўмита раиси эса – одатда, барчанинг ҳурматига сазовор бўлган, маҳаллада кўпчиллик яхши танийдиган фуқаро бўлади. Ўтган йиллар давомида Маҳалла – барча соҳаларда, ўзини самарали бошқарув органи сифатида намойиш қилди.

Янгиликлар лентаси
0