GM Uzbekistan корхонасида текширув ўтказилмоқда

© Газета.uzGM Uzbekistan автозаводида
GM Uzbekistan автозаводида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автоконцерн текшируви бир ой давом этади. Текширувга компания ичида аниқланган фирибгарлик ишлари сабаб бўлди. Шу боис компания бош директори Тохиржон Жалилов ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 6 мая — Sputnik. Ўзбекистон Ҳуқуқни сақлаш  ва Солиқ органлари Ўзбекистон АҚШ қўшма корхнаси GM Uzbekistan устидан текширувни бошлади, РИА Новости хабарига асосан.  

“Текширув автомобилларни ноқонуний экспорт қилиш ва валюта қонунчилигини бузиш туфайли бошланди”, — деди ахборот агентлиги билан суҳбатда бўлган киши. Текширувнинг дастлабки муддати — бир ой, керак бўлса яна узайтирилиши мумкин.

 

Ушбу ҳафтада бир неча ОАВлар GM Uzbekistan бош директори ва "Ўзавтосаноат" АЖ раиси ўринбосари Тохиржон Джалилов ҳибсга олинганини хабар берган эди. Ҳозирча ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон  ҳуқуқни сақлаш органлари ва GM Uzbekistan ва "Ўзавтосаноат" АЖ ходимлари томонидан вазиятга расмий изоҳ берилгани йўқ.

GM Uzbekistan - қўшма корхонаси 2008 йилда АҚШнинг General Motors (25 %) ва Ўзбекистоннинг  "Ўзавтопсаноат" АЖ (75%) томонидан “ЎзДэуАвто” ЁАЖ ўрнида ташкил қилинган эди. Компания қуввати йилига 250 минг автомобилни ташкил қилади.

Бугунги кунда корхона Nexia, Cobalt, Lacetti, Gentra и Malibu, Matiz, Spark, Captiva, минивэн Orlando, микроавтобус Damas ва унинг юк ташишга мослашган кўриниши Labo  каби автомобиллар ишлаб чиқаради.

Экспорт қилинадиган автомобиллар Ravon бренди остида сотилади. Булар асоан Nexia, Cobalt, Matiz  ва Spark автомобилларидан иборат.

 

Янгиликлар лентаси
0