Меҳнат вазири ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказади

Oбуна бўлиш
2016 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тизимдаги структуравий ўзгаришлар, вазирлик фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари масалаларига бағишланган онлайн матбуот анжумани ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тадбирга республиканинг барча ҳудудларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилган бўлиб, журналистлар вазирлик фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олишлари мумкин, дея хабар бермоқда kun.uz.

Тадбирда Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов йиғилганлар билан мулоқот қилади.

Ташаббус Ўзбекистондаги давлат органлари орасида илк марта амалга оширилмоқда.
Онлайн матбуот анжуманида иштирок этишни истаган журналистлар олдиндан вазирлик ахборот хизматининг электрон почтаси — press@mehnat.uz га исм-шарифлари ва фаолият юритаётган ОАВ номини ёзиб хат юборишлари мумкин. Матбуот анжумани Меҳнат вазирлигида 19 май куни соат 9:00да бошланади.

Янгиликлар лентаси
0