14 июндан Тошкент-Воронеж авиарейслари қатнови ишга тушади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишAirbus A320 самолети
Airbus A320 самолети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 14-июнидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Воронежга янги мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК авиакомпанияси 14 июндан Воронежга янги мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди, деб хабар берди шанба куни авиакомпания матбуот-хизмати.

“Қатновлар ҳафтасига бир марта сешанба кунлари замонавий А-320 самолётларида бажарилади”, — дейилган хабар матнида.

Бундан сал олдин қатновлар март ойи охиридан бошланиши ҳақида хабар қилинган эди.

Собиқ Иттиффоқ даврида Воронеж аэропортидан Тошкентга ҳафтасига уч марта авиарейслар қатнови амалга оширилган. Россия бўйича энг йирик ўзбек диаспораси айнан Воронеж вилоятида жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0