Дунёда

Эрдўғон: Туркия ўз йўлида бормоқда, Европага ҳам шуни тилаймиз

© Пресс-служба Президента РФ / Фотобанкка ўтишТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Европага йўл очилиши учун Анқара ЕИ талаб қилаётгани каби террорчиликка қарши кураш қонунчилигига ўзгартириш киритмаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон визасиз тартиб жорий этилиши учун Анқара Европа Иттифоқи талаб қилаётганидек, террорчиликка қарши кураш қонунчилигига ўзгартириш киритмаслиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар қилади РИА Новости.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эрдўғон: Европа "ҳиммат" юзасидан Туркия учун визани бекор қилгани йўқ

"Европа Иттифоқи биздан террорчиликка қарши кураш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишимизни сўради. Кечирасиз, лекин биз ўз йўлимиз билан бормоқдамиз, сиз эса – ўз йўлингиздан қолманг”,  — деди Эрдўғон. Туркия президенти сўзлаган нутқдан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Европага виза бекор қилиниши учун ЕИ Туркияга 5та шарт қўйган. Террорчиликка қарши кураш қонунчилигининг қайта кўриб чиқилиши, ана шу шартлардан бири эди. Еврокомиссия 4 майдан бошлаб, Туркия фуқаролари учун чекловларни бекор қилиш таклифини киритган. Бунинг учун, июнь ойи охирига қадар Туркия мамлакатда коррупциянинг олди олиши, Европол билан тезкор равишда битим тузиш музокараларини ўтказиши, ЕИ таркибига кирувчи барча мамлакатлар билан суд ҳамкорлигини йўлга қўйиши, шунингдек, маълумотлар ҳимояси бўйича қоидаларни ЕИ стандартларига мувофиқлаштириши лозим.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала