Пойтахтимизда “Ветеранларни қутлаймиз” акцияси старт олди

© Sputnik / /Стрингер"Ветеранларни қутлаймиз" акцияси
Ветеранларни қутлаймиз акцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу хайрия акцияси икки йилдан буён ўтказиб келинади. Кўнгиллилар 8 миллион сўм маблағ тўплаб, бу пулларга ветеранлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишди. Акция доирасида, ташаббускорлар, 150 нафар уруш қатнашчиларини табриклашни мўлжаллашган.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. 9 май – “Хотира ва қадрлаш”  куни муносабати билан бугун Тошкент вилояти бўйлаб “Ветеранларни қутлаймиз” хайрия акцияси старт олди. Тадбир ташаббускорлари Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" ва "Водители Ташкента — Drivers.uz" гуруҳлари аъзолари. Акция доирасида 8 миллион сўм маблағ тўпланган, бу маблағларга Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари учун озиқ-овқат тўпламлари харид қилинди. Ветеранларни қутлаш учун бугун эрталаб, “Роҳат” кругидан 50дан зиёд автомобиллар ўнлаб йўналиш бўйича йўлга чиқди.

© Sputnik / /СтрингерПродуктовые наборы для ветеранов к празднику 9 мая
Продуктовые наборы для ветеранов к празднику 9 мая - Sputnik Ўзбекистон
Продуктовые наборы для ветеранов к празднику 9 мая

"Ҳар бир ветеранни 2 кг ун, гуруч, шакар, гречка, манка уни, икки пачка макарон, қуюлтирилган сут, печенье, чой, ва, албатта, гул ҳамда табрик откриткаси солинган байрам пакети билан табриклашни режалаштирганмиз. Озиқ-овқат маҳсулотларининг каттагина қисми маҳаллий тадбиркорлар томонидан етказиб берилди. Одамларнинг ўзлари шундай ташаббус билан чиқишди, ҳеч ким мажбурлагани йўқ, волонтерлар ёрдам бериш билан бир қаторда, ўз ғояларини таклиф қилдилар”, — деб хабар қилди Sputnik мухбирига акция ташаббускорларидан бири.

"Жуда кўп инсон ушбу хайрия акциясида иштирок этиш истагини билдирди. Маблағларнинг ортиб қолган қисмини яна битта шундай акция учун сарфлашга қарор қилдик. Биз ветеранларнинг ҳолидан хабар олиш билан чекланмоқчи эмасмиз, улар орасида кам таъминланганларини доимий қарамоғимизга олмоқчимиз. Бу борада бизга маҳаллий тадбиркорлар ёрдам беради, уларнинг ўзлари шундай таклиф билан чиқишди”, — деди суҳбатдош.

Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши арафасида Ўзбекистон аҳолиси сони 6,5 миллион кишини ташкил қилган, шулардан 1,5 миллиони фашизмга қарши курашда иштирок этган. 500 мингдан ортиқ ўзбекистонлик уруш майдонида ҳалок бўлган, кўпчилик бедарак йўқолган, мажруҳ бўлиб қайтиб келган. 338 нафар ватандошимиз собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвони билан тақдирланган, 82 жангчи Шуҳрат Ордени кавалери унвонини олган.

Янгиликлар лентаси
0