Дунёда

Пентагон Россиянинг коинотдан ҳужум қилишидан хавотирда

Қурол-яроғ бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Фрэнк Роуз “Россия ва Хитойнинг спутникларга қарши қурол ишлаб чиқараётганидан хавотирда” эканлигини хабар берган эди.

ТОШКЕНТ, 10 мая — Sputnik. Пентагон вакилларининг фикрига кўра, Россия ва Хитойнинг коинот дастурлари АҚШ учуш хавф туғдириши мумкин, РИА Новости Washington Post газетаси хабарига асосан.

Пентгон вакиллари баёнотига кўра, АҚШ Ироқ ва Афғонистонда террорчиларга қарши курашаётган бир вақтда, Россия ва Хитой АҚШга коинотда ҳужум қилиш имкониятини қидирмоқда”, — дейди нашр.

Мақолада айтилишига кўра, Россия, Хитов ва бошқа мамлакатлар АҚШнинг коинотдаги миллий хавфсизлик инфрақурилмасини ишдан чиқариши мумкин бўлган тизим ишлаб чиқармоқда. Улар, айнқса, спутниклар тақдиридан безовта бўлмоқда.

“Шуни тан олиш керак-ки, бизнинг барча саъй-ҳаракатларимизга қарамасдан келажакда коинотда можаро бошланиши ёки ерда бошланиб кейин коинотга ўтиши мумкин”, – деб АҚШ стратегик қўмондонлиги, адмирал Сесил Хейнининг сўзларини келтиради Washington Post.  

Олдинроқ, қурол-яроғ бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси  Фрэнк Роуз “Россия ва Хитойнинг спутникларга қарши қурол-яроғ ишлаб чиқараётганидан хавотирда” эканлигини хабар берган эди.

Россия ва АҚШ Мунособатлари охирги вақтларда кескин ёмонлашди. Ушбу йилнинг 20 апрелида Брюсселда Россия-НАТО саммити бўлиб ўтди. У ерда томонлар олдинги илиқ мунособатларга қайтиш мумкин эмаслигини таъкидлашди. Москва, эса айни дамда Россия ва альянс кун тартибида “ижобий масалалар йўқлигини” таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала