Дунёда

Германияда "Эрдўғон-бургер" туфайли ресторанни ёпишга тўғри келди

© Sputnik / Юрченко / Фотобанкка ўтишРеклама гамбургери
Реклама гамбургери - Sputnik Ўзбекистон
Кёльн шаҳридаги Urban Burgery ресторани ўз таомномасига "Эрдўғон-бургер" таомини киритганидан сўнг, ресторан ходимларига таҳдид қилувчилар сони ортиб кетди ва шу сабаб ресторан ёпилди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон шарафига номланган таом ресторан таомномасида апрель ойи охирида пайдо бўлган. "Эрдўғон-бургер" "иштаҳа очувчи ва ширадор", "эчки сутидан тайёрланган пишлоқ билан" деган сўзлар билан реклама қилинган, РИА Новости хабари асосида.

Аввалига "Эрдўғон-бургер" жуда машҳур бўлиб кетган, у ҳақда маҳаллий ОАВларда ҳам ёзилган. Аммо кўп ўтмай, рестораннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига таҳдид ва танқид мазмунидаги мактублар кела бошлаган. Натижада, раҳбарият ресторан вақтинча ёпилиши ҳақида эълон қилди.

Уларнинг сўзларига қараганда, иш шу тарзда давом этадиган бўлса, ресторан ходимлари ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала