Дунёда

Путин бу йилги парадда нима учун иттифоқдошлар ҳақида эслаб ўтмади?

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия президенти В. Путин Москва марказида бўлиб ўтган "Ўлмас полк" тадбирида қатнашди
Россия президенти В. Путин Москва марказида бўлиб ўтган Ўлмас полк тадбирида қатнашди - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин бу йилги Ғалаба парадида Иккинчи Жаҳон урушида Россия билан биргаликда нацизмга қарши курашган иттифоқдошлар ҳақида эслаб ўтмаганидан рамзий маъно излаш ёки хулоса хулоса чиқаришнинг кераги йўқ, деб таъкидламоқда Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бу йилги Ғалаба парадида Иккинчи Жаҳон урушида нацизмга қарши курашган иттифоқчиларни эслаб ўтмаганидан бирон бир рамзий маъно излашнинг ва хулоса чиқаришни кераги йўқ, шунчаки президент нутқида бу йил бошқа мавзуларга урғу берилган эди, деб таъкидлади журналистларга президент матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабари асосида.

Москвада ўтган Ғалаба парадидан энг ёрқин лавҳалар - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Қизил майдонда ўтган Ғалаба парадидан энг ёрқин лавҳалар

"Ростини айтсам, мен бундан бирор хулоса чиқармаган бўлардим. Ўзингиз биласиз, биринчидан, парадда ҳар бир чиқиш учун маълум вақт белгиланади, иккинчидан эса, ўтган йил, яъни Ғалабанинг 70 йиллик юбилейи нишонланиб, чет элдан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришганда, бу ҳақда кўп ва хўб гапирилган эди. Бу йил эса, шунчаки, бошқа нарсаларга урғу берилди. Яна бир бор такрорлаб ўтаман, мен бундан хулоса чиқармаган бўлардим”, — деди Песков, журналистларнинг нима учун Путин 9-май парадида Иккинчи Жаҳон уруши давридаги Иттифоқдошларни эслаб ўтмади, деган саволига жавоб берар экан.

Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда уюштирилган парад бу йил 10 минг ҳарбий, 135та ҳарбий машиналар, 100дан ортиқ учар аппаратлар иштирокида ўтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала