Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бошланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЕлизавета Назаренкова - Узбекистонлик гимнастикачи
Елизавета Назаренкова - Узбекистонлик гимнастикачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чемпионат очилиш маросими мамлакат эстрада юлдузлари иштирокида, тантанали бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 10 мая — Sputnik. Тошкентда балиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бошланди. Унда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд, Малайзия ва Қозоғистондан спортчилар қатнашади дейилган Ўзбекистон Гимнастика федерацияси саҳифасида.

Чемпионатда қитъанинг 160 энг кучли спортчилари қатнашади.

Чемпионатда Ўзбекистон обрўсини Мафтуна Қувондиқова, Елизавета Назаренкова, Жасмин Юсупова и Сабина Тошкенбоевалар ҳимоя қилади.

Жамоа мусобақаларида эса  Комила Рустамова, Фарангиз Шодиева, Матлуба Рашидова, Карина Тоғаева, Омина Қосимова ва Анна Тен қатнашади.

Чемпионат очилиш маросимида Ўзбекистон маданият ва санъат арбоблари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0