Жамият

МДҲ ҳудудида балоғатга етмаган фуқароларни қайтариш шартномаси Ўзбекистонда кучга кирди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишДайди ўсмирлар полиция машинасида
Дайди ўсмирлар полиция машинасида - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматига ва ИИВга ушбу шартнома бўйича Ўзбекистон мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришни таъминлаш ҳақида керакли топшириқларни берди.

ТОШКЕНТ, 10 мая – Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ушбу қарори билан Ўзбекистонда МДҲ ҳудудида балоғатга етмаган фуқароларни ўзининг доимий яшаш мамалкатига қайтариш ҳақидаги ҳақидаги шартноманинг ижроий протоколи кучга кирди.

МДҲ мамалкатлари орасида ўсмирларни қайтариш ҳақидаги шартнома 2002 йилда имзоланган эди. 2015 йилнинг октябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ҳамдўстлик давлатлари вакиллари учрашувида, ушбу шартноманинг бошқа мамлакатларда ноқонуний равишда яшаётган, балоғатга етмаган ўсмирларни ўз ватанига қайтариш вақтида пайдо бўладиган харажатлар тартибини белгилаш бўйича ижроий протоколи имзоланган эди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳукуматига ва ИИВга ушбу шартнома бўйича Ўзбекистон мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришни таъминлаш ҳақида керакли топшириқларни берди.

Қарорга биноан, ушбу халқаро шартномани бажариш учун жавобгар муассаса вазифасида, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги белгиланди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала