Дунёда

Тарихий воқеа: Барак Обама Хиросимага ташриф уюштиради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама
АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Барак Обама 1945 йилдаги бомбардимонлардан сўнг, 71 йил ўтиб Хиросимага ташриф буюрган илк Америка президентига айланиши мумкин

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik, Алексей Богдановский. АҚШ президенти Барак Обама 2016 йил 21-28 май кунлари Вьетнам ва Япония давлатларига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Оқ уй маъмурияти матбуот-хизматидан олинган маълумот асосида.

Хиросима - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Обама Хиросима мэридан узр сўрамайдиган бўлди

Америка раҳбари Вьетнамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, хавфсизлик, глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади. Шу билан бирга, Обама Ханоеда икки мамлакат муносабатларига оид маъруза билан чиқиш қилиб, Транстинчокеани савдо шартномасини илгари суради.

Японияда эса АҚШ президенти "катта еттилик" саммитида иштирок этиб, Бош вазир Синдзо Абэ билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, 1945 йилда Америка томонидан бомбардимон қилинган Хиросимага ташриф уюштиради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала