"Ўзбекистон ҳаво йўллари" энг пунктуал ташувчилар учлигидан ўрин олди

© НАК "Узбекистон хаво йуллари""Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК мукофот билан
Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК мукофот билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2015 йилда 200 тадан 1999 тагача авиа рейсларни амалга оширган энг яхши авиаташувчилар орасида 3-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Дубай" аэропортига мунтазам равишда рейсларни амалга оширувчи энг пунктуал авиакомпаниялар учлигидан жой олди, деб хабар қилмоқда компания матбуот-хизмати.

Гап шундаки, ҳар йили ўтказиладиган On-Time Performance Award 2015 анъанавий тақдирлаш маросимида "Дубай" аэропортининг бошқарувчи компанияси ва ер усти агенти — Dubai Airports ва "dnata" "Дубай" ва "ал-Мақтум" аэропортлари орқали рейсларни амалга оширадиган авиакомпаниялар орасидан парвозларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича энг яхши натижа кўрсатганларини саралаб олади.

Шу тарзда, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2015 йилда 200 тадан 1999 тагача рейс амалга оширган энг яхши авиаташувчилар орасида 3-ўринни эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0