Сиёсат

Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувлари ўтказиладиган кун белгилаб олинди

© Pixabay / KuriousЎзбекистон Республикаси байроғи
Ўзбекистон Республикаси байроғи - Sputnik Ўзбекистон
2016 йилнинг 11–12 май кунлари Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари делегациялари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликлари делегациялари сиёсий маслаҳатлашув ўтказадиган сана маълум бўлди, дея хабар қилинади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.

"2016 йилнинг 11–12 май кунлари Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари делегациялари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади", — дейилади хабар матнида.

Бироз олдинроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қирғизистон элчиси Эмилбек Узакбаевни қабул қилгани ҳақида маълумот берилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала