ШҲТ раҳбарлари учрашувига журналистларни аккредитация қилиш бошланди

Oбуна бўлиш
ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари кенгашини ёритмоқчи бўлган журналистлар ТИВ расмий сайтида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши керак.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги журналистларни 2016 йилнинг ибнь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари учрашувида қатнашиш учун аккредитация қилишни бошлади, вазирлик матбуот хизмати хабари асосида.    

Кенгашни ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари Ўзбекистон ТИВ сайтида кўрсатилган ҳужатлар тўпламини вазирликка юбориши керак.

ОАВ вакилларидан аккредитация аризалари 2016 йилнинг 6 июни Тошкент вақти билан соат 18:00га қадар қабул қилинади. Ушбу муддатдан кейин олинган ёки керакли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган, аризалар ва журналистлар анкеталари кўриб чиқилмайди.

Чет эл ахборот воситалари, анжуманда қатнашиш учун нафақат ариза юбориши, балки Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигидан аккредитация олиши керак.  

Янгиликлар лентаси
0