Тошкентда гимнастика бўйича Осиё чемпионати якунланди

Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги Гимнастика саройида Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва бошқа мамалкатлардан 160 нафар спортчилар иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкентда Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон гимнастика федерацияси матбуот хизмати.  

Якка чиқшларда Ўзбекистондан Елизавета Назаренкова, Мафтуна Кувандикова. Жасмин Юсупова ва Сабина Тошкентбаевалар қатнашди. Уч кун давом этган мусобақалар натижасида Назаренкова иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Жанубий Кореялик Сон Юн Жи эгаллади.  

Жамоалар биринчилигида саккиз мамалкат вакиллари қатнашди. Улар орасида олимпиада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Ўзбекистон, Хитой ва Япония жамоалари бор. Бухоро вилояти жамоасига аъзолари Камила Рустамова, Ферангиза Шодиева, Матлуба Рашидова, Карина Тагаева, Алина Касымова ва Анна Тен мусобақа натижасида бешинчи ўринни эгаллашди. Жамоалар орасида энг кучли деб Япония, Хитой ва Қозоғистон жамоалари топилди.

Елизавета Назаренкова - Узбекистонлик гимнастикачи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бошланди

Елизавета Назаренкова индивидуал мусобақаларда икки “бронза” ва бир “кумуш” медалга сазовор бўлди. Абсолют биринчиликни Кореялик спортчи Сон Юн Жи қўлга киритди.

Гимнастика бўйича Осиё мусобақалари Ўзбекистонда учинчи марта бўлиб ўтмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0