Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси АҚШда ИДни қўллаб-қувватлашда айбланди

Суд ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон фуқароси ИДга қўшилмоқчи бўлган маҳаллий гуруҳ аъзоси бўлган.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Нью Йорк шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси Азизжон Рахматовни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳини қўллаб қувватлашда айблади, РИА Новости Рейтер хабарига асосан.

Рахматов чоршанба куни ҳибсга олинди. Суд маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароси “Ислом давлати” террорчилик гуруҳини қўллаб қувватлаган ва унга қўшилмоқчи бўлганларга ёрдам берган маҳаллий гуруҳ аъзоси бўлган. Ундан ташқари маҳаллий гуруҳ аъзолари ИД учун маблағ тўплашган ва Сурияга кетмоқчи бўлганларга ёрдам кўрсатган. АҚШда олдин ҳам шундай айбловлар билан Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари қўлга олинган эди.

ИД бугунги кунда дунё тинчлигига таҳдид солаётган энг катта хавфлардан биридир. Ироқда ИД фаолияти туфайли хавфли вазият сақланиб қолмоқда. Бугунги кунда АҚШ бошчилигидаги коалиция, Қурд ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари, Сурия армияси ва Россия Ҳаво-космик кучлари ИДга қарши кураш олиб бормоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала