Мария Захарова Қримнинг Украинага “қайтарилиши” ҳақида латифа айтиб берди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи Иишлар Вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Қрим яримороли ҳуқуқий ҳолати масаласига аллақачон нуқта қўйилган.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Москва ҳукумати Қрим яриморолининг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги масалага аллақачон нуқта қўйган, деб таъкидлади пайшанба куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, РИА Новости хабарига кўра.

"Сизларга бир латифа айтиб бермоқчиман. Чамамда, у ҳозирги мавзуга жуда мос. Ҳаммангизга яхши таниш бўлган Украина раҳбари Тангрига “Қримни қайтаришга ёрдам бер”, деб ёлворганида, унга самодан: “Қримни қайтардик, энди пулларни қайтариш вақти келди”, деган жавоб келган экан”, — Европарламентнинг Қрим бўйича резолюциясига Захарова шу тариқа изоҳ берди.

Россия ТИВ расмий вакили, шунингдек, “Қримни қайтариш мавзуси билан боғлиқ барча масалалар абадий ёпилди”, — дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Қрим Россия Федерацияси ҳудуди ҳисобланади. Европарламент даражасида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат, ёинки, чегаралар қўлда белгиланган харитани Европа пойтахтларига олиб киришга уриниш – буларнинг барчаси вақт ва маблағларни беҳуда сарфлаш демакдир. Бу масала аллақачон ёпилган ва бошқа ҳеч қачон муҳокама қилинмайди”, — деб таъкидлади ТИВ расмий вакили.

Янгиликлар лентаси
0