Саудия Арабистони эронликларни Ҳажга киритмаяпти

Oбуна бўлиш
Эрон Маданият ва ислом йўналиши вазири Али Жаннатий пайшанба куни Эрон фуқаролари бу йил Саудия Арабистонига ҳаж сафарини адо этиш учун бора олишмайди, дея баёнот қилди. Вазирнинг айтишича, Ар-Риёд эронлик зиёратчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан бош тортган.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Саудиялик мансабдорларни Эронлик зиёратчилар ҳаж сафарини адо этиши учун шароит яратиб беришдан бўйин товлаганликда айблар экан, Жаннатий шундай деди: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо саудиячилар бизнинг уринишларимизга зимдан қаршилик кўрсатди. Энди эса вақт ўтди". Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси ахборот агентлиги хабар қилган.

Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби

Жаннатийнинг таъкидлашича, Эрон Саудия Арабистони ҳукумати билан тўрт ой давомида ҳаж билан боғлиқ ташкилий ишларни ҳал қилишга ҳаракат қилган. Бир қатор масалаларни муҳокама қилиш учун Саудияга йўл олган Эрон делегацияси икки ойгача Саудия визаларини кутган.

Саудиялик амалдорлар эронлик зиёратчиларга визалар борасида ҳеч қандай ваъда беришмаган, аксинча, уларга Саудия арабистонига кириш учун визани учинчи мамлакатларга боришлари кераклигини айтишган, буларнинг барчаси эронликлар учун зарур шарт-шароитлар яратилмаганлигини исботлайди", — деди Жаннатий.

Саудия Арабистони 3 январь куни таниқли шиа хатиби шайх Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинганидан ғазабланган намойишчилар тўдаси Ар-Риёднинг Теҳрондаги элчихонаси ҳамда Машҳаддаги консуллик ҳудудига бостириб кирганликларидан сўнг Эрон билан муносабатларини узди.
Саудия Арабистонида Эрон консуллигининг йўқлиги боис қироллик Теҳроннинг визалар, парвозлар, зиёратчиларнинг хавфсизлигини ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга доир талабларни қондиришдан бош тортди.

Янгиликлар лентаси
0