Қирғизистон Хитойга ўз ҳудудида корхоналар қуришни таклиф қиляпти

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишБишкек шаҳридаги "Ала-Тоо" майдони.
Бишкек шаҳридаги Ала-Тоо майдони. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Хитой Халқ Республикасига мамлакатдаги корхоналарни ўз ҳудудига кўчириш таклифини йўллади, деб хабар қилди Қирғизистон Иқтисод вазири ўринбосари Алмаз Сабзаков.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Темир Сориев 2015 йилнинг декабрида Хитойга расмий ташриф уюштирган эди. Сориев Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 14-йиғилишида иштирок этганди.

Ташриф давомида Сориев хитойлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиб, қатор иккиёқлама ҳужжатлар имзоланишида қатнашган. Ўша вақтда томонлар ХХР ортиқча ишлаб чиқариш корхоналарини Қирғизистонга кўчириш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олишган.

Сабзаковнинг сўзларига қараганда, ҳозирда мамлакат ишлаб-чиқариш соҳасига инвестицияларни жалб қилиш борасида фаол иш олиб борилмоқда.

"Йил бошидан буён 49 та ишлаб чиқариш корхонаси ўз ишини янгитдан бошлади", — дея хабар қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Қирғизистондаги энг йирик стратегик сармоядорлардан бири ҳисобланади. Товарайрибошлаш бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Қирғизистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2014 йилда Қирғизистоннинг ХХР билан ташқи савдо айланмаси 1,2 миллиард доллардан зиёдни ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0