Чирчиқ трансформатор заводи чет эллик бошқарувчи ёлламоқчи

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишТрансформатор
Трансформатор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Чирчиқ трансформатор заводи” АЖ хабарига кўра, ташкилот раҳбари О. Назаров 2016 йилнинг май ойида ўз лавозимидан бўшатилган эди.

 

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. “Чирчиқ трансформатор заводи” АЖ кузатувчилар кенгаши бўшаган директор лавозимга конкурс асосида чет эллик юқори малакали бошқарувчиларни ёллашга қарор қилди.

Ташкилот 70 йилдан бери трансформаторлар ва трансформатор станциялари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Маҳсулот турли қувватларда ишлаб чиқарилади 10, 35, 110. Ундан ташқари корхона турли мураккабликдаги тарнсформаторлар ҳам ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда корхона мижозлари “Ўзбекэнерго”, Навоий ва Олмалик ТКМК, “Ўзбекистон Темир Йўллари”, “Ўзкимёсаноат”, “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Ко” ва бошқалардир.

«ChTZ» савдо белгиси яқин ва узоқдаги чет эл мамлакатларида яхши таниш.

Завод маҳсулоти ўзининг доимий ҳамкорлари бўлган МДҲ мамлакатларидан ташқари, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой, Мўғулистон, Миср, Сурию, Ливия, Ливан, Ироқ, Эрон, Туркия, Вьетнам, Лаос, Бангладеш, Корея, Марокко, Куба, Боливия, Греция, Болгария, Польша ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.

 

Янгиликлар лентаси
0