Москвадаги қабристонларнинг бирида 400 нафар осиёлик иштирокида отишма рўй берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРоссия полицияси
Россия полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвадаги Хован қабристони ҳудудида 400 нафар осиёлик иштирокида оммавий муштлашув содир бўлгани хабар қилинмоқда. Бундан сал олдин иштирокчилар сони 150 нафарни ташкил этиши хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Москва шаҳридаги Хован қабристони(Новомосковский округи)да 400 киши иштирокида оммавий муштлашув рўй берди, ҳодиса жойига ОМОН жангчилари жалб қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Москва шаҳридаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди. - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги Хован қабристонида муштлашганларнинг 50 нафари воқеа жойида қўлга олинди

Сал олдин оммавий муштлашув иштирокчилари сони 150 кишини ташкил этиши ҳақида маълумот берилган эди.

"Бир неча гуруҳлар ўзаро муштлашишмоқда. Уларнинг умумий сони тахмина – 150 кишини ташкил этади. Ҳудуд тўлиқ ўраб олиниб, муштлашув иштирокчилари қўлга олинганидан сўнг уларнинг сони қанчалигини аниқ айтиш мумкин”, — деб хабар қилган эди манба.

Москва шаҳар ИИВ бўлинмаси матбуот-хизмати раҳбари Софья Хотинанинг хабар беришича, можаро қабристон ҳудудини ўзаро бўлиб ололмаслик туфайли рўй берган.

"Муштлашув иштирокчилари қабристон ҳудудини ўзаро бўлиб олишолмай, жанжални юзага келтиришган. Айни вақтда қонунбузарлик ҳолати бартараф этилди", — деди Хотина.

Бошқа бир манба берган хабарга кўра эса, қабристон ҳудудида  содир этилган муштлашув иштирокчиларининг аксариятини Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. Муштлашув иштирокчилари таёқлар, биталар, арматура бўлаклари билан қуролланган бўлган.

Ҳодиса жойида ўқ товушлари эшитилаётгани таъкидланмоқда. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.

"Муштлашув давомида отиш қуролидан фойдаланиш ҳолати бўлган, шу боис, муштлашганлар орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор. Уларни "Тез тиббий ёрдам" машинаси қабристондан олиб чиқмоқда", — деб таъкидлади агентликка манба.

Янгиликлар лентаси
0